Klinik allergologiya, immunologiya va sud tibbiyoti

Klinik allergologiya, immunologiya va sud tibbiyoti

125 News

Клиник аллергология, иммунология ва суд. тиббиёти кафедраси

         Расулов Фозилжон Хасанович                                                       

Тиббиёт фанлари номзоди,  доцент.

 

2012-2012 йилларида факультет декани, 2012-2013 йилларда Ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017 йилдан “Микробиология, вирусология ва юқумли касалликлар” кафедраст мудири, 2018 йилдан “Клиник аллергология ва суд тиббиёти” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.   1963 йилда Фарғона вилояти Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида туғилган. 1985 йилда Тошкент Давлат тиббиёти институтига ўқишга кириб, 1991 йили Тошкент Давлат 2-тиббиёт институти Санитария-гигиена факультетини тамомлади.1994 йили Фарғона Давлат Университети Тиббиёт маркази “Тиббий биология ва кимё” кафедраси ассистентлик лавозимида ишлади. 1998 йилида Тошкент Давлат 2-тиббиёт институти Фарғона филиалида асисстент лавозимида фаолият кўрсатди.

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали мақомида “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедрасининг катта ўқитувчиси, 2005 йилдан доцент лавозимига эришди. 1997-1999 йиллар, 2006-2012 йилнинг ноябр ойигача кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатган. Ушбу 2007-2012 йиллар давомида факультет декани, 2012-2013йилларда Ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида муваффақият билан ишлаб, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15-йиллиги” кўкрак нишонига сазовор бўлган.

Ф.Х.Расулов 1 та монография, 1 та дарслик, 3 та муаллифлик гувохномаси, 4та ўқув услубий қўлланма, 55 та илмий мақоланинг муаллифидир. Хозирги кунда “Изучение иммуногенеза и некоторых физиологических показатели иммуногенеза у животних с различной резистентностью к гипоксии и типом ацетилирорования при вторичнъх иммунодефицитах и пути их коррекции” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

 

         Юлчиева Сайлибархон Тожибоевна          

 

1973 йилда Андижон вилояти Хўжаобод (ҳозирда Булоқ-Боши)туманида таваллуд топган. 1991 йилда Тошкент Давлат 2-тиббиёт институтига “Тиббий профилактика иши” йўналишига ўқишга кирган. 1997 йили Фарғона Давлат Университети қошидаги “Тиббиёт Марказининг” Тиббий профилактика иши йўналишини тамомлаган. 1997 йилдан бошлаб “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчи лавозимида ишлаган.

С.Т Юлчиева 55 та илмий мақола, 25 та ўқув-услубий қўлланма ва 5 та услубий кўрсатмалар муаллифи. Республика ва хорижий давлатларда эпидемиология, микробиологиява иммунология, юқумли касалликлар бўйича ўтказиладиган илмий анжуманларда фаол қатнашган. С.Т.Юлчиева рахбарлигида иқтидорли талабалардан Игамова Гулбахор, Шакиров Асқадбек Абдизойид ўгли, Ахмедов Эркин Абдимиталиб ўғлилари билан илмий изланишлар олиб бориб, мақолалари билан илмий анжуманларда қатнашиб келмоқда.

Ҳозирги кунда      “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти кафедраси” да катта ўқитувчи лавозимида “Микробиология ва паразитология”, “Микробиология, вирусология ва иммунология” фанларидан амалий машғулотларини олиб бориб. ўқув ишлари бўйича масьул вазифасини бажармоқда.

 

      Юлдашев Эргаш Юлдашевич

Биология фанлари номзоди 1992 йилдан кафедра доценти

 

1938 йили Андижон вилоятида туғилган. 1961 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг Биология ва кимё факультетини тугатган ва шу институтнинг Зоология кафедрасининг ассистенти лавозимига ишга қабул қилинган. 1964 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Зоология ва паразитология институти аспирантурасига ўқишга кириб, 1969 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва шу институтда 1981 йилгача катта илмий ходим лавозимида ишлаган. 1992 йилда Фарғона Давлат университети қошида ташкил этилган Тиббиёт марказининг “Тиббий биология ва кимё” кафедрасига ишга қабул қилинган. Шу билан бир вақтда 1997-1998 ўқув йилида университет фан бўлими бошлиғи лавозимида ишлади.

1998 йилда Тиббиёт Маркази Тошкент Давлат 2-тиббиёт институтининг Фарғона филиалига айлантирилиши муносабати билан, янги ташкил этилган, “Тиббий фундаментал” фанлар кафедрасида доцент лавозимида ишлаган.

Иш фаолияти давомида Э.Юлдашев ўқув-услубий ишлар билан бир қаторда илмий ишлар ҳам олиб боради ва уларнинг натижалари 100 дан ортиқ илмий мақолалар ва бир қатор ўқув-услубий ишларда баён қилинган. Илмий мақолалар ва ишланмалар Москва, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург шаҳри), Вилюнюс, Махачкала ва бошқа чет эл шахарларида ва Республикамизнинг нуфузли журналларида, илмий-амалий анжуманлари тўпламларида чоп эттирилган.

1975 йилдан бошлаб атоқли олим В.И.Тобиас раҳбарлигида Ўзбекистонда яйдоқчи хашаротларнинг битта оиласи-браконидлар оиласининг фаунасини ўрганиш бўйича илмий ишлар олиб бормоқда ва ҳозирги кунда у шу соҳа бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда ягона мутахассис ҳисобланади. Республикамизнинг барча худудларида олиб борилган ишлар натижасида браконидларнинг 300 дан ортиқ турлари аниқланди, улардан 2 та авлод ва 10 та тур фан учун янги авлод ва турлардир.

Э.Ю.Юлдашев “Умумий ва тиббий генетикадан масалалар тўплами” қўлланмаси ва бошқа кўплаб услубий ишлар муаллифидир.

1988 йилда кўп йиллик самарали меҳнати учун Фарғона вилояти Ижроия қўмитаси тавсиясига мувофиқ СССР Олий Совети президиуми Э.Ю.Юлдашевни “Меғнат фахрийси” (“Ветеран труда”) медали билан мукофотланган. Шунингдек, унга “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган, бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирланган.  1998 йилдан “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти кафедра”сида доцент лавозимида, Тиббий биология ва умумий генетика фанидан маьруза ва амалий машғулотларни олиб бормоқда.

     

       Якубов Вохиджон Охунжонович

 

Тиббиёт фанлари номзоди. 2012-2015 йилларда кафедра мудири.

1994 йили Тошкент Давлат 2-Давлат 2-тиббиёт институти санитария –гигиена факультетини тамомлаган. 1994-1999 йилларда Фарғона Давлат Университети Тиббиёт Маркази “Эпидемиология,  микробиология ва  юқумли касалликлар” кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритган. 1998-1999 йилларда Тошкент Давлат 2-тиббиёт институти Фарғона филиали “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедраси ассистенти бўлган. В.О.Якубов “Микст гепатит В+С нинг клиник-иммунологикхусусиятлари ва улардаги интерфероногенез ўзгаришлар” мавзуси бўйича 2006 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2012-2015 йилларда В.О.Якубов “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2013 йил Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш аьлочиси кўкрак нишони билан тақдирланган. 2014-йил юқумли юқумли касалликлар мутахассислиги бўйича олий тоифали шифокор даражасига эришган. В.О.Якубов 20 та илмий мақола, 4 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та рационалицаторлик гувоҳномаси (2012 йил) муаллифи. 2014 йилдан Марғилон Юқумли касадлликлар шифохонаси бош шифокори бўлиб, 2018 йилдан ТТАФФнинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида Юқумли касалликлар фанидан маьруза ва амалий машғулотларни олиб бормоқда. Ҳозирги кунда “Микст гепатит В+С нинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва улардаги интерфероногенез ўзгаришлар” мавзусида докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

 

        Мадаминов Фахридин Ахмадович   

                             

1988 йили Фарғона вилояти Фарғона туманида таваллуд топган. 2007-2013 йили Андижон давлат тиббиёт институти (кундузги)ни талабаси бўлган, Олий ўқув юртини  Умумий амалиёт шифокори мутахассилигини олиб, Фарғона тумани Лоғон қишлоқ врачлик  пункти шифокори бўлиб ишлаган.  2013-2016 йили АДМИ да Юқумли касалликлар йўналишини Магистратурасида тахсил олган. Олий ўқув юртини муваффақиятли якунлаб,  2016 йилдан ТТАФФ нинг “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедрасида асосий иш ўрнида ассистент лавозимида иш бошлади.  Ф.А.Мадаминов Гепатитларни замонавий даволашга оид илмий мавзу олиб, ўз устида ишлаш билан бирга, илмий мавзусига оид тадқиқот маълумотларини Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан олмоқда. Юқумли касалликлар фанидан талабаларага маъруза ва амалий машғулотларни олиб бормоқда.

 

    Бойигитов Султонали Содиқович

 

1972-йили Фарғона вилоятида таваллуд топган. 1990-1996 йиллари Тошкент Педиатрия институтида тахсил олган. 1996 йилда Олий ўқув юртини  Врач–педиатр мутахассисини олиб,  Юқумли касалликлар шифохонасида Юқумли касалликлар шифокори лавозимида ишлаган. Ҳозирги вақтда Вилоят юқумли касалликлари шифохонаси бош ҳакими лавозимида ишлайди. 2018 йилдан бошлаб ТТАФФ нинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти кафедраси”да ассистент ўриндош лавозимида ишлаб келмоқда, “Юқумли касалликлар ва болалар юқумли касалликлари билан” фанидан талабаларга амалий машғулотларни олиб бормоқда.

 

        Ҳайдаров Хасанали Рахмонович 

 

1954-йили Риштон туманида туғилган. И.П.Павлов номидаги Самарқанд Давлат Тиббиёт Институтига 1971 йилда кириб, 1977 йилда “Даволаш” йўналишини тугатган. 1982 йилдан вилоят суд тиббиёт экспертизасини бюросини бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. 10 дан ортиқ монография муаллифи. Шогирдлари қўшни тиббиёт муассаларида фаолият олиб бормоқда. Мақолалари сони 30 дан ортиқ. Республикада  Суд тиббиёти сохасида кўзга кўринган олимлардан саналади. Тиббиёт фанлари номзоди, ҳозирда ТТАФФ  нинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ўриндош бўлиб,”Тиббий фаолиятнинг хуқуқий асослари (ОМХ) фанидан амалий машғулот ва маърузаларни олиб бормоқда.

 

          Расулов Улуғбек Муқимович

 

1983 йили Фарғона вилояти Фарғона туманининг Ёрдон қишлоғида туғилган. ТТАФФ га 2002 йилда ТТАФФ ўқишга кириб,  2008 да Тиббий профилактика иши йўналишини битирган.  Врач умумий гигиенист- эпидемиолог мутахассислигини олиб,  2008-2010 гача ТТАФФнинг  “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 2010-2012 йилгача ТТА да “Умумий Эпидемиология” йўналишида магистратурада ўқиган. Магистратурада “Умумий эпидемиология” йўналишини муваффақиятли якунлаб, 2012-2013 йилларида яна “Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар” кафадрасида ўз фаолиятини давом эттирган.  2013-бошлаб Вилоят ОИТСга қарши кураш марказида Врач- Эпидемиолог бўлиб ишламоқда. Ҳозирги кунда 2018 йилдан бошлаб, “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида Мақсадли илмий изланувчи, ўриндош ассистент лавозимида Бактериология, вирусология, иммунология. Врач ёрдамчиси (амалиёти) ва иммунология фанларидан амалий машғулотларни олиб бормоқда.

 

        Сиддиқов Боқижон Умарович

 

1972-йилда Фарғона туманида туғилган. 1991-1994 йиллар Фарғона тумани тиббиёт бирлашмасида ўрта тиббиёт ходими бўлиб ишлагвн. 1994-1997 йилгача Вилоят Суд Тиббий Экспертиза Бюросида ўрта тиббий ходим бўлиб ишлаган.  ТТАФФ да 1997-2003 йилларда тахсил олган. 2003 йили ТТАФФнинг “Тиббий профилактика иши” йўналишини муваффақиятли якунлаб, Вилоят Суд Тиббий Экспертиза Бюросида  врач эксперт бўлиб ишламоқда. 2012 йилдан бошлаб “Қайта ва Комиссион Экспертазалар” бўлими мудири лавозимида фаолият юритмоқда. ТТАФФ нинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида 2018 йилдан бошлаб ассистент лавозимида ўриндош бўлиб, Суд тиббиёти фанидан талабаларга амалий машғулотлардан дарс бериб келмоқда.

 

         Тошбоев Содиржон Муҳаммадалиевич

 

Тиббиёт фанлари номзоди ТТАФФ да 2011 йилдан бошлаб фаолият олиб

бормоқда.  1976 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Тошкент  педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.  2004-2010 йилларда Тошкент  педиатрия тиббиёт институтини суд тиббиёти кафедраси аспиранти, номзодлик диссертацияси мавзуси “Енгил бош мия шикастларини  суд-тиббий бахолаш мезонлари”.  2010-2011 йилларда Тошкент  педиатрия тиббиёт институти суд-тиббиёти кафедраси ассистенти, 2011-2012 йилларда Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси суд-тиббий  эксперти,  2012-2013йилларда Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси морфология бўлими мудири,  2013 йилдан эса Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси суд-тиббий амбулатория бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

Тошбоев Содиржон Муҳаммадалиевич  2013-2018 йилда Тиббий фундаментал фанлар кафедрасида ўриндошлик асосида ишлаган.  2018 йилдан бошлаб, кафедрада илмий ишлар бўйича маьсул бўлиб, ўриндошлик асосида “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти”  кафедрасида  Суд тиббиёти. Врач фаолиятининг ҳуқуқий асослари фанидан маъруза ва амалий машғулотлар олиб бормоқда.

 

            Кадирова Хулкарой Абдувасиевна                              

 

2018 йилдан кафедра ассистенти    1984 йилда Фарғона шахрида таваллуд топган. 2002 йили Фарғона Давлат Университети Табииёт факультети “Биология” йўналишига ўқишга кирган.  2006-2008 ййилларда ФАРДУ нинг “Одам ва хайвонлар физиологияси” магистратура йўналишида тахсил олган. 2008 йилдан 2018 йилгача  ФАРПИ қошидаги Академик Лицейда Биология фни ўқитувчиси лавозимида ишлаган. “Шохимардон ва Сўх худудидаги доривор ўсимликларнинг экологик мухитга мосланувчанлиги” мавзусида илмий изланиш олиб боришни режалаштирмоқда.

2018 йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалини Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти кафедрасида ўриндошлик асосида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда

 

        Нўъмонов Комилжон Олимжонович

 

1962 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида таваллуд топган. 1979-1985 йиллари Андижон Давлат Тиббиёт Институтида “Даволаш иши” йўналишида тахсил олган.1985-1986 йилларда Фарғона вилояти шифохонаси Лор бўлими интернатураси, 1986-1987 йилларда Фарғона шахар нефтни қайта ишлаш заводи поликлиникаси Лор ҳакими, 1987-1988 йилларда Олтиариқ тумани поликлиникаси Лор ҳакими, 1988-1991 йилларда Киев врачлар малакасини ошириш институти Лор врачи Клиник ординатори, 1993-2000 йилгача Фарғона вилоят клиник шифохонаси врач ординатори, 2000 йилдан бошлаб, РШТИЁМФФ қабул диагностика бўлими Лор ҳакими лавозимида ишлаган. 2018 йилдан бошлаб, ТТАФФнинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида ассистент ўриндош лавозимида Тиббий генетика фанидан дарс машғулотларини олиб бормоқда.

   

        Ахунова Саида Ташпулатовна

 

1971-йилда Фарғона вилояти Фарғона туманида таваллуд топган. 1988-1994 йиллари АДМИ да тахсил олган. 1994 йили  АДМИни Педитрия йўналишини муваффақиятли тугатиб, 1994 йили Вадил қишлоқ поликлиникасида Ўсмирлар врачи, 1995 йилдан  Фарғона шахар Крупский шифохонасининг поиклиникасида Болалар-гинекологи бўлиб ишлаган. 2003дан  экс РШТИЁМФФ Педиатр, 2004 йилдан  Аллерголог- врач лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йилдан ТТАФФ нинг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти” кафедрасида  ўриндош ассистент лавозимида “Клиник аллергология” ва “Бактериология, вирусология, иммунология. Врач ёрдамчиси (амалиёти)” дан амалий машғулот олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

      Шерназаров Азизжон Тоҳирович

 

2018 йилдан бошлаб кафедрада  лаборатория мудири лавозимида ишламоқда.

1977-йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида таваллуд топган. 1999 йилда Тошкент тиббиёт институти Фарғона филиалига ўқишга қабул қилинган. Мазкур институтни 2005- йилда тамомлаб,  Фарғона шаҳридаги  2- Ижтимоий-иқтисодиёт коллежига ўқитувчи лавозимига қабул қилинган. 2018-йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Клиник аллергология, иммунология ва суд тиббиёти”  кафедрасида  лаборатория мудири лавозимида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Келажакдаги мақсади, шу даргоҳда клиник ординатура йўналишига ўқишга кириб, илмий изланишлар олиб бормоқчи.

 

        Ёмгурчиева Гулчехра Тўлқинжон қизи 

 

2018-йилдан бошлаб кафедрада  лаборант лавозимида ишламоқда.

1998-йилда Фарғона вилояти Фарғона шахрида таваллуд топган. 2014 йилда Фарғона шахридаги 1-сонли тиббиёт коллежига ўқишга қабул қилинган. 2017 йилда тамомлаган 2018 йили март ойидан Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида кичик лаборант лавозимида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.